Конго Демократик Республикаси шарқида жангарилар ҳужуми натижасида камида 25 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди, деб ёзади «РИА Новости».
«Кайгала қишлоғи ва унинг атрофларида жами 25 киши ‘Май-Май Мазембе’ гуруҳи томонидан ўлдирилди», — дея France Presse агентлигига маълум қилди Шимолий Киву провинцияси губернатори.
Мансабдор таъкидлашича, марҳумларнинг барчаси хуту элатига тегишли фуқаро шахслар бўлган.
Ҳужум сабабларига аниқлик киритилмаяпти.
«Май-Май Мазембе» гуруҳи нанде элатидан иборат. Аввалроқ гуруҳ тарафдорлари мамлакат шарқидаги тинч аҳоли вакилларига ҳужумлар уюштирганликда гумон қилинган эди.
Изоҳ (0)