Microsoft асосчиси Билл Гейтс одамлар ўрнига ишлаётган роботларга солиқ жорий қилиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Билл Гейтснинг фикрича, солиқ бозорнинг автоматлаштирилиши даражасини пасайтириш чораларидан бири бўлиб, белгиланган солиқ роботлар меҳнатидан фойдаланаётган компаниялардан ундирилиши лозим.
Эртами-кечми бундай солиқлар жорий этилади. Ҳозирда одамлар иш ҳақидан ижтимоий таъминот ва бошқа эҳтиёжлар учун маълум миқдордаги пул ушлаб қолинади. Робот одамларнинг ишини бажараётган экан, унга нисбатан ҳам худди шундай талаблар қўлланилиши зарур.Билл Гейтс роботлардан олинган солиқларни пенсионерлар ва мактаб ўқувчиларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланувчи мутахассисларга ажратилиши кераклигини қайд этди. Бу, ўз навбатида, янги иш ўринлари яратилиши ва даромади кам кишиларга ёрдам берилишига асос бўлади.Билл Гейтс, Microsoft асосчиси
Маълумот ўрнида, Европа Иттифоқида ишдан бўшатилган ходимларга бадал пули сифатида берилиши учун роботларнинг эгаларига нисбатан солиқ жорий этиш бўйича лойиҳа 16 февраль куни парламент аъзолари томонидан рад этилган бўлса-да, мазкур масала қонун чиқарувчи шахслар томонидан ҳамон муҳокама қилинмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!