Жанубий Корея прокуратураси лавозимидан четлатилган Жанубий Корея президенти Пак Кин Хенинг собиқ котиби У Бён Уни сўроқ қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
У Бён У президентнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича котиби бўлган ва давлат раҳбарининг дугонаси Чхве Сун Силь атрофидаги коррупциявий можарога алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Жумладан, прокуратура У Бён Уни президентнинг дугонасига халақит беришга уринган ходимларни бўшатиш ёки лавозимини пасайтиришда айбламоқда.
Шунингдек, терговчилар собиқ котибни оиласига тегишли риэлторлик компанияси маблағларини ўзлаштириш ва ўғлининг армия хизмати шароитларини енгиллаштириш учун таъсир ўтказишда гумон қилмоқда. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)