КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Малайзияда ўлдирилган акаси Ким Чон Намнинг жасади қайтадан ёриб кўрилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Oriental Daily нашрига кўра, бу жараён ўлим сабабларига аниқлик киритиш учун зарур ва Малайзия томони бунинг охирига етмагунча КХДРга жасадни топширмайди.
Шунингдек, ўтказилган токсикологик экспертиза натижалари келгуси ҳафта бошида маълум бўлиши билдирилди.
Эслатиб ўтамиз, КХДРнинг Малайзиядаги элчихонаси Ким Чон Намнинг жасади устида қўшимча таҳлиллар ўтказилишига қарши чиққан ва жасад ёриб кўрилганидан сўнг дарҳол топширилишини талаб қилганди. «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)