Хитойнинг Цзянсинтьчжоу ороли яқинида юк ортилган уч қайиқ аланга олиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 18 февраль, шанбага ўтар кечаси Янцзи дарёсида рўй берди. Қайиқларда жами 12 киши бўлган ва улар ёнғин туфайли ўзини сувга отган. Қутқарувчилар сувдан 8 кишини соғ-омон чиқариб олди.
Ёнғин сабаби аниқланмоқда.
Изоҳ (0)