Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 2-турида Ўзбекистоннинг  Uzbek Tigers жамоаси сафарда қозоғистонлик боксчилардан ташкил топган  Astana Arlans жамоасига қарши баҳс олиб бормоқда.

Дастлаб енгил вазн – 52 килограммгача бўлган боксчилар рингга кўтарилди. Унда Ўзбекистон вакили Аброржон Қодиров рақиби Олжас Саттибаевга қарши баҳс олиб бориб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.

Фото: WSB

Фото: WSB

Мазкур беллашувдан сўнг Astana Arlans 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Навбатдаги жанглар қуйидаги кўринишни олган:

-60 килограмм: Зокир Сафиуллин — Муроджон Аҳмадалиев;

-69 килограмм: Асланбек Шимбергенов — Шаҳрам Ғиёсов;

-81 килограмм: Нурдаулет Жарманов — Бектемир Мелиқўзиев;

+91 килограмм: Камшибек Кункабаев — Баҳодир Жалолов.

Эслатиб ўтамиз, Uzbek Tigers WSB’нинг 2017 йилги мавсумини China Dragons’га учралган мағлубият билан бошлаган эди. Ўзбекистонлик боксчилар навбатдаги – 3-турни 4 март куни Тошкентда, Россиянинг Patriot Boxing Team боксчиларига қарши баҳс олиб боради.

«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Машина олиб беришни ваъда қилиб, 248 кишини 12 млрд сўмга чув туширган фирибгарларга ҳукм ўқилди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Нукусдаги хонадонда ифторлик қилди (видео)
Дунё
Блинкен АҚШ фуқароларини зудлик билан Россияни тарк этишга чақирди