Жаҳон бокс серияси (WSB)нинг VII мавсум «C» гуруҳи 2-турида Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси сафарда қозоғистонлик боксчилардан ташкил топган Astana Arlans жамоасига қарши баҳс олиб бормоқда.
Дастлаб енгил вазн – 52 килограммгача бўлган боксчилар рингга кўтарилди. Унда Ўзбекистон вакили Аброржон Қодиров рақиби Олжас Саттибаевга қарши баҳс олиб бориб, 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради.
Мазкур беллашувдан сўнг Astana Arlans 1:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Навбатдаги жанглар қуйидаги кўринишни олган:
-60 килограмм: Зокир Сафиуллин — Муроджон Аҳмадалиев;
-69 килограмм: Асланбек Шимбергенов — Шаҳрам Ғиёсов;
-81 килограмм: Нурдаулет Жарманов — Бектемир Мелиқўзиев;
+91 килограмм: Камшибек Кункабаев — Баҳодир Жалолов.
Мавзуга доир: Uzbek Tigers Хитойдаги мағлубиятдан кейин Қозоғистонга Шаҳрам Ғиёсов ва Бектемир Мелиқўзиевни олиб кетди
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)