Британиянинг Sotheby’s кимошди савдо уйи АҚШнинг Флорида штатидаги Амилия оролида 11 март куни бўлиб ўтадиган Amelia Island савдосида Ferrari 166 ММ спорткари тақдим этилишини маълум қилди. Бу ҳақда Top Classic Car Auctions хабар бермоқда.
Баркетта кузовидаги (эшикларсиз очиқ кузов) қизил автомобиль 1950 йили ишлаб чиқарилган. Унинг нархи 8–10 миллион долларга баҳоланмоқда. Ferrari 166 ММ моделининг биринчи эгаси италиялик пойгачи Эуженио Кастеллотти (1930–1957) бўлган. Машина Mille Miglia пойгасида иштирок этган.
Ferrari 166 ММ 140 от кучига тенг, ҳажми 2 литрга тенг 12 цилиндрли оригинал двигатель билан жиҳозланган. Автомобиль ҳолати жуда яхши ва бутунлай ҳаракатда.
Sotheby’s кимошди савдо уйининг маълум қилишича, Ferrari 166 ММ 140 моделини фақатгина залдан ёки телефон қилиш орқали сотиб олиш мумкин бўлади. Интернетдан келган таклифлар қабул қилинмайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)