Россиянинг Новосибирск шаҳри транспорт прокуратураси маҳаллий пенсионерга ёғочдан ўзи ясаган ҳамда 2016 йил ёзи давомида фойдаланган қўлбола самолётда парвоз қилишни тақиқлади, деб хабар бермоқда TJournal. Собиқ ҳарбий учувчи, шунингдек, жаримага тортилди.
Прокуратуранинг маълум қилишича, пенсионер ноқонуний равишда Новосибирск вилоятидаги «Овражки» дала ҳовли ширкати устида парвозларни амалга оширган. Айбдор-конструктор Верх-Тула қишлоғи фурақоси Анатолий Яшанин бўлиб чиқди. Ушбу факт юзасидан маъмурий иш қўзғатилди.
«Ҳаво кемаси, талабларга қарамай, регистрация рақами, учишга яроқлилик сертификатига эга бўлмаган. Унинг бортида эса керакли ҳужжатлар ва авариявий радиомаёқ йўқ эди. Учувчининг ўзи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ва учувчилик ҳужжатларига эга бўлмаган», – дейилади прокуратура хабарида.
Ноқонуний учувчи маъмурий жавобгарлика тортилди ва 2 000 рубль миқдорида жаримага тортилди. Ҳаваскор авиаконструктор Анатолий Яшанин ҳақида маҳаллий ОАВ бир неча бор ёзған. 64 ёшли пенсионерга самолётда парвоз қилиш аввалдан тақиқланган. Эътиборлиси, у нафақага чиққач, зерикканидан бир эмас, нақд учта қўлбола самолёт ясаган.
Яшаниннинг айтишича, у 10 ёшидан авиамоделликка қизиқа бошлаган. Шундай кейин у авиация техникумига ўқишга кирди, 20 ёшида эса ҳарбий учувчи сифатида хизмат қилди. Пенсионерга самолёт ясашга қарашадиган ўғли ҳам авиация маълумотига эга.
Менда диплом бор, мен ҳарбий учувчиман. Аммо мансабдорларнинг фикрича, мен қўшимчасига фуқаролик авиацияси учувчиси гувоҳномасига ҳам эга бўлишим керак. Нима, у ерда аэродинамиканинг қонунлари бошқачами? Йўқ! Лекин ўқув курслари қиммат туради.Авиаконструкторнинг қўшимча қилишича, у АҚШ фуқароларига ҳавас қилади. Унинг сўзларига кўра, Америкада авиамодель клублари жуда машҳур, прокуратура эса ҳаваскорларни осмондан ҳайдамайди.Ўзим ўргата оладиган курслар учун мен 400 минг рубль тўлашим керак. Қани адолат? Ўз дипломим билан прокуратурадан қочиб, беркиниб юришим керакми?
Анатолий Яшанин, собиқ ҳарбий учувчи
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!