Тошкент Ободонлаштириш бош бошқармаси шаҳардаги энг абгор йўллардан бирининг капитал таъмирини 504 миллион сўмга баҳолади. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.
Олмазор туманида истиқомат қилувчи фуқаро бир неча йилдан бери жуда ёмон аҳволда қолаётган Талабалар кўчасидаги йўлни таъмирлашни сўраб, Ўзбекистон Президенти виртуал қабулхонасига мурожаат қилган.
Мурожаат шаҳар ҳокимиятига, у ердан эса Ободонлаштириш бош бошқармасига туширилган.
Жавоб хатида мазкур масала кўриб чиқилгани, 12 600 квадрат метр йўлни капитал таъмирлаш лозимлиги аниқлангани, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бунга 504 миллион сўм кераклиги маълум қилинган.
Таъмирлаш ишлари қачон бошланиши ва якунланиши ҳозирча номаълум. Бошқарма вакиллари шаҳар ҳокими маблағ ажратиши билан таъмирлаш ишларини бошлашини билдирган. Ҳоким қачон маблағ ажратишига аниқлик киритилмаган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)