Яқинда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг буюртмаси асосида «Академнашр» нашриёти томонидан «Сени яхши кўрамиз, Ўзбекистон!» китоби чоп этилди, деб ёзади ЎзА.
Ундан публицистлар қаторида иқтидорли ёш журналист Элмурод Нишоновнинг ҳаётий кузатишлар асосида ёзган мақоласи ҳам жой олган. У 2009 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетини тамомлагандан сўнг иқтидорини матбуотда синаб кўрди. Тинмай ўз устида изланиши ва ижодий муҳитдан баҳраманд бўлиши ёш ижодкорга катта имкониятлар эшигини очди. Ҳозир у «Ҳуррият» газетаси бош муҳаррири ўринбосари.
Ушбу китобнинг чоп этилиши биз, ёш қаламкашларга катта рағбатдир. «Дунёга бўйлашган ўзбек ўғлони» публицистик руҳдаги мақолам тенгдошларимнинг мақолалари қаторида саралангани менга билдирилган катта ишонч, деб биламан.Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида бўлиб ўтган мазкур китоб тақдимотида ёзувчи ва олимлар, шоирлар ва адабиёт ихлосмандлари қатнашди.Элмурод Нишонов, «Ҳуррият» газетаси бош муҳаррири ўринбосари
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан навқирон ижодкорлар ижодий сафарларда бўлиб, уларнинг кузатуви бўйича ёзилган мақолаларда юртимиз жамоли, унинг табиати, вилоятлардаги ўзгаришлар ва янгиликлар, танти ва меҳнаткаш одамлар ҳақида ҳаётий ҳақиқатни кўриш мумкин.«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!Сувон Мелиев, адабиётшунос
Изоҳ (0)