Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев апрелда Россия Федерациясига давлат ташрифини амалга оширади. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтаётган Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 18-йиғилиши доирасида маълум қилинди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Россия делегациясини бош вазир ўринбосари Дмитрий Козак бошқармоқда.
Йиғилишда стратегик шериклар бўлган Ўзбекистон ва Россия ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга чуқур эътибор бериши таъкидланди.
Россия Ўзбекистоннинг ташқи савдодаги энг йирик шерикларидан бири бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда икки давлат ўртасидаги товар айланмаси ҳажми 4,2 миллиард долларни ташкил этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)