ОПЕК келишуви иштирокчилари бўлган мамлакатлар нефть қазиб чиқариш ҳажмини эълон қилинган даражадан 70 фоизга қисқартиради, келишувнинг амал қилиши нархларни бир маромда сақлаб туриш учун узайтирилиши мумкин. Бу ҳақда Fitch халқаро рейтинг агентлиги таҳлилчиси Дмитрий Мариченко маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Fitch маълумотларига кўра, нефть нархи апрель—май ойларига келиб ошади.
«Январда эришилган ўсишга қарамай, умуман олганда ярим йилликда нефть қазиб олишнинг пасайиши эълон қилингандан 70 фоизни ташкил этади», — деб таъкидлади Мариченко.
Бундан ташқари, унинг сўзларига қараганда, 2019—2020 йилларда нефтга бўлган таклифнинг пасайиши фонида нефть нархининг ўсиши баррелига 65 долларни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, ОПЕК томонидан январь ойида нефть қазиб олиш ҳажми 1 миллион баррелдан кўпроққа камайди.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)