14 февралнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти билан телефон орқали суҳбатлашди. Қўшни мамлакат раҳбари куни кеча президент сайловида ғолиб чиққан эди.
2. Газ ва электр муаммолари: бу масала Хатирчи, Чироқчи ва Шофирконда муҳокама қилинди. Муаммо нафақат оддий одамлар ҳаётига, балки тадбиркорлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.
3. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўгай акаси Малайзияда ўлдириб кетилди. Тахминларга кўра, қотиллик Шимолий Кореянинг ўзи томонидан уюштирилган.
4. Хива сайёранинг энг чиройли шаҳарлари рейтингидан жой олди. Чиройли шаҳарлар рўйхати Британиянинг The Telegraph нашри томонидан тузилган.
4. «Эътироф—2016» тақдимоти. «Дарё» онлайни. Хуршид Дўстмуҳаммад йилнинг энг яхши ёзувчиси, Зебо Мирзо эса йил шоири деб топилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)