Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан «Рекрутинг фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
МДҲ давлатлари парламентлараро ассамблеясининг 35-ялпи мажлисида қабул қилинган «Хусусий бандлик агентликлари фаолияти тўғрисида»ги намунавий қонун лойиҳага асос қилиб олинган.
Мазкур қонун лойиҳаси хусусий бандлик агентликлари, яъни ходимларни танлаш, шунингдек, талабгорларга бўш иш ўринларини эгаллашга кўмаклашиш ва меҳнат бозорида бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича хизматлар кўрсатувчи нодавлат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган.
Хусусий кадрлар агентликлари фуқароларни чет элда ишга жойлаштириш билан боғлиқ функцияни бажаришлари мумкинлиги кўзда тутилмоқда. Бироқ бу фаолият учун лицензия талаб қилинади.
Лойиҳада рекрутинг ташкилотлари, шунингдек, меҳнат бозорининг бошқа иштирокчилари фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда улар ишидаги алоҳида жиҳатлар, хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик ўз аксини топган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)