Тайванда сайёҳларни олиб кетаётган экскурсия автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 нафарга етди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Аввалроқ ҳодиса оқибатида 28 киши ҳаётдан кўз юмгани ҳақида маълум қилинганди.
Полиция ходимларининг таъкидлашича, ҳодиса 13 февраль куни маҳаллий вақт билан 21:00 да (Тошкент вақти билан 18:00 да), Тайбэй шаҳри яқинида юз берган. Автобус салони ичида 44 йўловчи бўлган.
Автобус ҳайдовчиси йўл участкасида белгиланган тезликни оширган. Йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган йўлда рухсат берилган максимал тезлик соатига 40 километрни ташкил қилади, автобус эса соатига 60 километр тезликда ҳаракатланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, автобус йўловчилари орасида чет эл фуқаролари бўлмаган. Қутқарувчиларнинг сўзларига қараганда, аксарият йўловчилар пенсионерлар бўлган. Улар дарахтлар экскурсиясидан қайтаётган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)