Афғонистон марказидаги Урузган вилоятида мамлакат хавфсизлик кучлари ва халқаро коалициянинг ҳамкорликдаги авиазарбалари натижасида камида 20 террорчи йўқ қилинди. Бу ҳақда TOLOnews телеканалига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Террорчилар Тринкот шаҳрида бўлиб турганди. Сўнгги кунларда берилган авиазарбалар натижасида жами 43 террорчи йўқ қилинди ва яраланди. Ер ва ҳаво орқали берилган зарбалар Тринкот шаҳрининг бир нечта туманини террорчилардан озод қилди.Экспертларнинг қайд этишича, сўнгги пайтларда экстремистлар Афғонистоннинг шарқий ва жанубий вилоятларида ўз позицияларини мустаҳкамламоқда. Дала қўмондонлари ва «Толибон» ҳаракати жангарилари эса ИШИД террорчилик гуруҳига содиқликда тез-тез қасамёд қилмоқда.Муҳаммад Ноёб, Урузган вилояти маъмурияти вакили
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
«Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — @toshqindaryo’га аъзо бўлинг!
Изоҳ (0)