Facebook бош директори Марк Цукерберг ижтимоий тармоқда ўзининг Вашингтон штати Редмонд шаҳридаги Oculus тадқиқот лабораториясига ташрифи ҳақида ёзди, дея хабар бермоқда 3DNews.
У Oculus’нинг янги ишланмаси — Oculus Rift учун контроллер қўлқоп ҳақида гапириб берди. «Биз виртуал ва тўлдирилган реалликда қўллардан фойдаланишнинг янги усуллари устида ишлаяпмиз», — деб ёзди Цукерберг.
«Бу қўлқопларни кийиб, сиз чизишингиз, виртуал клавиатурада ҳарф теришингиз ва ҳатто, Ўргимчак одам каби ўргимчак тўрини отишингиз мумкин. Мен бу ерда айнан шу билан шуғулланяпман», — дея ўз постига илова қилган суратни изоҳлади у.
Цукерберг қайд этишича, Oculus Research ишлаб чиқувчиларининг мақсади фойдаланувчига виртуал олам билан худди реал олам билан бўлгани каби ўзаро таъсир ўтказиш имконини беришдан иборат.
Изоҳ (0)