Илон Маскнинг SpaceX компанияси Hyperloop тоннелининг синов участкасида олинган панорамали видеони эълон қилди. Meduza’нинг ёзишича, бу видеоёзув январь ойи охирида ўтказилган ва вакуумли поездларнинг прототиплари қатнашган Hyperloop Pod Competition танлови биринчи босқичи вақтида олинган.
Hyperloop’нинг синов тоннели ичидаги сафарни суратга олган камера прототипларни синаш учун ишлатилган махсус аравачага ўрнатилган эди. Шу сабабли ҳам унинг ҳаракатланиш тезлиги нисбатан паст.
Илон Маск Hyperloop лойиҳасини 2012 йилда эълон қилган эди. Лойиҳага кўра, Hyperloop тезюрар поездлари паст босимли махсус қувурларда соатига 1200 километрни ташкил этувчи тезликда ҳаракатланади.
Hyperloop учун тоннелларни нафақат ер остидан ўтказиш, балки ер устида — махсус эстакадаларга ўрнатиш ҳам режалаштирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)