Ригадаги олий ўқув юртларидан бирининг иккинчи босқичида таҳсил олаётган ўзбекистонлик Олга Сан Латвияда қандай яшаётганлиги ҳақида қайта-қайта такрорламаслик учун мулфтилм суратга олди. Бу ҳақда Рига думаси портали хабар бермоқда.
Олганинг айтишича, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва бошқа мамлакатлардаги дўстлари унинг ҳозирги ҳаёт тарзи ҳақида кўп сўрайди.
Университетда видеоблог тайёрлаш ва обуначилар тўплаш ҳақида топшириқ берилганида нима қилиш ҳақида узоқ ўйладим. Ниҳоят, ҳозир ўзим яшаётган мамлакат ҳақида мультфильм чизишга қарор қилдим. Бу ерда ҳеч қачон бўлмаган кишиларга Рига ва Латвия ҳақида ҳикоя қиламан. Бу — энди биринчиси, бутун бошли туркум тайёрлаяпман.Олга маҳаллий университетнинг аудиовизуал бўлимида таҳсил олади. «Фильмлар, видеороликлар суратга олишни истайман. Ўзбекистон — Ватаним, уни жуда яхши кўраман. Кино билан ҳаётимни боғламоқчиман, карьерамни Европада давом эттириш ҳақида ўйлаяпман», — дейди Олга.Олга Сан, ўзбекистонлик талаба
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)