Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Энг кўп ижобий баҳоларга эга бўлган смартфонлар рўйхатини AnTuTu бенчмарк ишлаб чиқувчилари тузди, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru». Ушбу рейтинг юксак даражадаги унумдорлик муваффақият гарови эмаслигини кўрсатиб берди.

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Фото: «Hi-tech.mail.ru»

Рейтингда ромсиз Xiaomi Mi Мiх смартфони етакчилик қилди. У ижобий фикрларнинг 94,4 фоизини тўплади. Иккинчи ўринда 89,93 фоиз натижа билан OnePlus 3, учинчи ўринда унинг янгиланган версияси OnePlus 3Т (86,23%) жойлашди.

4—10-ўринларни Хитой брендларининг смартфонлари навбатма-навбат эгаллади, булар — Meizu Prо 6 Plus, Huawei Mate 9, Vivo ХPlay 6, Xiaomi Redmi Note 3, 360 Q5 Plus, Meizu Prо 6s ва 360 N4S.

AnTuTu — асосан Хитой смартфонлари синовдан ўтказиладиган бенчмарк. Аммо унумдорлик синовларида Samsung, Apple ва Хитойники бўлмаган бошқа компаниялар маҳсулотлари рейтингларнинг юқори поғоналарини забт этган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар