Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралда соғлиқни сақлаш соҳаси етакчи мутахассислари билан бўлиб ўтган учрашувида соҳадаги камчилик ва муаммолар кескин танқид остига олинган эди. Учрашувда кўтарилган муаммолар юзасидан 2017 йил 8 февраль, чоршанба куни «Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар» мавзусида Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциациясида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Фото: UZ24

Фото: UZ24

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов, вазирликнинг мутасадди ходимлари, соғлиқни сақлаш соҳасидаги Олий таълим муассасалари ректорлари, дори-дармон соҳасининг етакчи мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Мулоқот давомида журналистлар томонидан тез тиббий ёрдам бригадаларининг чақирув жойига кеч қолиб келиши ва чақирувларга диспетчерлар томонидан лоқайдлик билан қаралиши ҳақида берилган саволларга Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази бош директори Абдуҳаким Хожибоев жавоб берди.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, тез тиббий ёрдам бригадаларининг кечикиб келишига хизмат кўрсатадиган автомобилларнинг етишмаслиги, уларнинг техник ҳолати ва эскирган автомобилларнинг кўплиги асосий сабабдир.

Чақирувларга нисбатан лоқайдлик эса диспетчерлик хизматининг эски тизим асосида фаолият кўрсатаётгани билан изоҳланди. Бу масалалар юзасидан тегишли чоралар яқин бир-икки ой ичида кўрилиши таъкидлаб ўтилди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар