Ўзбекистон ва Нидерландия 6 февраль куни 2001 йил 18 октябрда тузилган Икки ёқлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги давлатлараро конвенцияга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги протоколни имзолади. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Ҳужжат Гаагада Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Нидерландияга ташрифи доирасида имзоланди.
Протокол орқали Битимга солиқ шаффофлиги бўйича халқаро стандартларга мос келувчи янги қоидалар киритилади.
Шунингдек, ташриф доирасида Зутермер шаҳрида Ўзбекистоннинг иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятига, шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритувчи чет эл компаниялари учун солиқ имтиёзларига бағишланган махсус тақдимот ўтказилди.
Изоҳ (0)