Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ал-Кувайт шаҳрида 8 февраль куни Ўзбекистон—Кувайт бизнес форуми бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Фото: Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати

Форум ишида Кувайт давлатида расмий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси иштирок этди. Форумнинг очилиш маросимидаги нутқида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Кувайт Савдо-саноат палатасидаги тадбирдан бағоят мамнун бўлганини изҳор этди.

Вазир Ўзбекистон—Кувайт алоқаларини янада изчил ривожлантириш ва давлатлар ўртасидаги ишлатилмаган салоҳиятдан фаол фойдаланиш учун улкан имкониятлар мавжудлигига алоҳида урғу берди. Ҳамкорликнинг савдо-иқтисодий ва молиявий-инвестицион йўналишлари Кувайт билан икки томонлама муносабатларда энг устувор ва истиқболли соҳа сифатида қаралади.

«Таъкидландики, бизнес соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун ҳозирги пайтда Ўзбекистонда барча зарур шароитлар яратилган; Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун кенг ҳуқуқий кафолат ва имтиёзлар тизими шакллантирилди, корхоналарнинг хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолиятини рағбатлантириш бўйича чора тадбирлар тизими ишлаб чиқилди», — дейилади вазирлик ахборотида.

Бизнес-форум ишида Кувайт Савдо-саноат палатаси Директорлар кенгаши аъзолари, Кувайтнинг етакчи компаниялари, жумладан KIPCO, KAMCO, Кувайт инвестицион компаниялари, Кувайт инвестиция агентлиги, Thuwany Trading Company компанияси, Burgan Bank вакиллари ва бошқалар иштирок этди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар