Футбол бўйича Испания кубогининг амалдаги эгаси ҳисобланган Каталониянинг «Барселона» клуби яна бир бор финал чиптасини қўлга киритди.
Ярим финалнинг илк учрашувини Мадриддаги «Висенте Кальдерон» стадионида ўтказган «Барселона» 2:1 ҳисобида зафар қучганди. «Камп Ноу»даги беллашувда эса ғолибни аниқлаб бўлмади — 1:1.
Ўйинда ҳисоб Луис Суарес томонидан очилди. 80-дақиқада мадридликлардан Кевин Гамейро пенальтидан аниқ фойдалана олмади. Орадан уч дақиқа ўтиб унинг ўзи мувозанатни тиклашга эришди. Учрашувни бошқариб борган ҳакам меҳмонларнинг битта, мезбонларнинг эса икки нафар футболчисини майдондан четлатди.
Испания кубоги Ярим финал 7 февраль, сешанба
«Барселона» — «Атлетико» 1:1
Голлар: Луис Суарес, 43 (1:0). Кевин Гамейро, 83 (1:1).Ноаниқ пенальти: Кевин Гамейро, 80 (А).Четлатишлар: Серхи Роберто, 57 (Б). Янник Феррейра-Карраско, 69 (А). Луис Суарес, 90 (Б).Дастлабки учрашув: 2:1.Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида «Сельта» бугун — 8 февраль куни «Алавес» майдонида саф тортади. Томонларнинг Вигодаги ўйинида ҳисоб очилмаганди — 0:0.
Испания кубогининг финал ўйини 27 май куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)