Миср Ташқи ишлар вазирлиги 2015 йил октябрида содир бўлган Россия лайнерининг Синайдаги ҳалокатини террористик акт деб баҳолади. Бу борада тегишли баёнот Миср ТИВ расмий вакили Аҳмед Абу Зайд томонидан эълон қилинди, деб хабар беради «ТАСС».
Аҳмед Абу Зайд ўз баёнотини Оқ уй томонидан эълон қилинган «матбуотда етарлича ёритилмаган» 78 теракт рўйхатига жавоб тарзида йўллади.
Абу Зайд Дональд Трампнинг кўп ҳолларда террорчиларнинг Европадаги ва бутун дунёдаги ҳаракатлари ҳақида хабар бермайдиган Америка ОАВларига нисбатан берган танқидини изоҳлаб, қайд этилган 78 ҳужумдан тўққизтаси Мисрда содир бўлганини таъкидлади.
Террорчилик операциялари, шу жумладан, Россия лайнерининг Синайга қулаши ҳамда Ал-Бутрусия черковидаги портлаш натижасида ўнлаб, баъзан юзлаб аҳоли қурбон бўлди. Трамп танқид қилаётган танлаш ва олдиндан мавжуд фикрларгагина асосланиш қатор ғарб ОАВларининг терактларни ёритиш борасидаги ёндашувларига ҳам таъсир қилмоқда.Миср аввал ҳам 2015 йил 31 октябрь куни содир бўлган A321 самолётининг ҳалокатини теракт эканлиги ҳақидаги версияни рад этмаган эди. Бироқ Қоҳира доим ҳамон эълон қилинмаган текширув ишларининг расмий хулосасини кутишга чақирар эди.Аҳмед Абу Зайд, Миср ТИВ расмий вакили
Миср ТИВда бир неча бор текширувнинг ҳар бир босқичи авиаҳалокат атай содир этилган деган тахмин асосида олиб борилаётгани қайд этилган.
Оқ уй позицияси Мисрнинг терроризмга қарши стратегия қабул қилиш зарурияти ҳақида бир неча бор такрорлаган чақириқлари билан мос тушмоқда.ТИВ расмий вакили қайд этганидек, Миср мазкур стратегия ҳар соҳани эътиборга олган, маълум изчилликка асосланган ҳамда танловга таянмаган бўлиши, шунингдек, сиёсий, маданий ва ахборот билан боғлиқ жиҳатларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилиши зарур.Аҳмед Абу Зайд, Миср ТИВ расмий вакили
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)