Американинг Чикаго штати океанариумида дунёдаги энг кекса аквариум балиғи вафот этди. Бу ҳақда 7 февраль, сешанба куни Sky News маълум қилди.
Granddad («Бува») лақабли икки хил нафас олувчининг (ҳам ўпка орқали, ҳам ойқулоқ орқали) ёши 90 дан ошган эди.
Ўтган ҳафта вазни 11 килограмм бўлган балиқнинг иштаҳаси йўқолди. Уни кўздан кечирган мутахассислар балиқнинг ички органлари ишламаётганлигини аниқлади. Муассаса ходимлари «Бува» юз ёшга етиш арафасида бўлганлигини таъкидлашди.
Балиқ маҳаллий Шедда аквариумига 1933 йилда Австралиядан келтирилган эди. Ўтган вақт мобайнида уни 100 миллиондан ортиқ одам томоша қилишга улгурди.
Икки хил нафас олувчилар тўрт оёқлиларнинг энг яқин қариндошлари ҳисобланади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)