Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Юзлаб кит ва дельфинлар қуёш пўртаналари туфайли ўзини қирғоққа ташлаб, ҳалок қилиши мумкин. Бу ҳақда NASA астрофизиги Антти Пулккинен маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».

Фото: AP

Фото: AP

Денгиз жониворларининг оммавий жонига қасд қилиши улар навигация учун магнит майдонларидан фойдаланиши ва ўз-ўзидан, магнит аномалиялари таъсирига тушишига алоқадор бўлиши мумкин. Тадқиқотчилар тахминича, кит ва дельфинларнинг ўзини ҳалок қилишига асосий сабаб қуёш пўртаналари вақтида Ер магнит майдонидаги ўзгаришлардир.

Мазкур ўзгаришлар таъсири шунчалик кучлики, электр қурилмалари, радиоалоқа тизимлари ва GPS-навигацияни ишдан чиқариши мумкин. Ҳозирда NASA қуёш пўртаналари чиндан ҳам жониворларнинг ўзини тутишига таъсир этиши эҳтимолини аниқлашга киришди.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар