25 январь куни Ер ва Ой оралиғидан астероид учиб ўтди, унинг узунлиги тахминан 14 метрга — юк машинаси катталигига тенг, деб ёзади «Hi-tech.mail.ru» NASA’га таяниб.
2017 BХ деб номланган ушбу объект ҳаракатини космик агентлик сайтида кузатиш мумкин. Объектни биринчи марта 20 январь куни пайқашди. Беш кун ўтиб, у Ерга минимал масофада — 261 минг километрга яқин келди.
Объект Ер ва Ой ўртасидан ўтди, астероид парвозининг ўртача тезлиги соатига 26,7 минг километрни ташкил этади.
Изоҳ (0)