Япониядаги Танэгасима оролида жойлашган космодромдан «Кирамэки-2» деб номланган илк ҳарбий алоқа сунъий йўлдоши учирилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Шу тариқа фақат мамлакат қуролли кучлари эҳтиёжи учун хизмат қиладиган уч қурилмадан иборат гуруҳ яратилишига асос солинди. Қурилмалар юқори тезлик ва сифатга эга алоқани таъминлаши лозим. Ҳозирги вақтда Япония мудофаа вазирлиги бу мақсадлар учун учта фуқаровий сунъий йўлдошдан фойдаланмоқда.
Сунъий йўлдош орбитага муваффақиятли равишда чиқарилди. У Ҳинд океани устида бўлиши ва ушбу минтақада ҳаракат қилаётган япон кучлари билан алоқани таъминлаши кўзда тутилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)