Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия, Туркия ва Эроннинг Сурияда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш режимига риоя қилиниши устидан назорат бўйича қўшма тезкор гуруҳининг мажлиси Остонада бошланди, деб ёзади «ТАСС» ўз манбаларига таяниб.

Фото: «НТВ»

Фото: «НТВ»

«Россия, Эрон ва Туркиянинг қўшма тезкор гуруҳининг биринчи мажлиси маҳаллий вақт билан 10:00 да (Тошкент вақти билан 9:00 да) бошланди», — деди агентлик манбаси.

Аввалроқ музокараларга яқин манба мажлисда Иордания вакиллари ҳам қатнашишини маълум қилган эди.

Бундан ташқари, мажлисда БМТ вакиллари иштирок этади.

Учрашувдан кўзланган мақсад Суриядаги низо томонларининг жанговар ҳаракатларни тўхтатиш режимига риоя қилишининг боришини муҳокама қилиш, ярашувнинг бузилишини назорат қилиш ва бунинг олдини олиш бўйича чоралар ишлаб чиқиш, Сурия ҳукумати ва мухолифат ўртасида ўзаро ишончни ошириш, шунингдек, гуманитар ҳамкорлик масалаларини ҳал қилишдан иборат.

Изоҳ
Асосий янгиликлар