Украинанинг «Суми илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси» ОАЖ ва «Муборакнефтьгаз» МЧЖ «Кўкдумалоқ» сиқувчи компрессор станциясининг учта қисмида қўлланиладиган компрессорлар учун 9 та ишчи ғилдираклари ва 4 та ротор ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзолади, дея хабар бермоқда UzDaily.
«Суми ИИБ» ОАЖ менежери Андрей Мельник ушбу таркибий қисмлар буюртмачининг объектларида корхоналарни режали янгилаш доирасида зарур эканлигини таъкидлади.
«Суми ИИБ» ОАЖ ускуналарни Ўзбекистонга 2017 йил мартида етказиб беришни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)