3 февраль куни соат 09:40 да А-373 «Тошкент—Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 233 километрида ҳажми 1000 метр кубгача, соат 10:30 да 243 километрида ҳажми 250 метр кубгача қор кўчкиси содир бўлгани сабабли довонда автотраспорт воситаларининг ҳаракати тўхтатилгани ҳақида хабар берилган эди.
4 февраль куни ФВВ, МВ, ИИВ ЙҲХББ, «Ўзгидромет» маркази ва «Ўзавтойўл» АЖ куч ва воситалари томонидан Қамчиқ довонининг хавфли қияликларидаги қор қатламлари туширилиб, автомобиль йўли қор кўчкиларидан тозаланди.
«Ўзгидромет» марказининг 4 февраль кунидаги қор кўчкиси тўғрисидаги бюллетенига асосан, «Тошкент—Ўш» автомобиль йўли Қамчиқ довонида жорий йилнинг 4 февраль куни соат 12:00 дан автотранспорт воситаларининг икки томонлама ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)