Испанияда Каталония мухтор минтақаси аҳолиси орасида мустақиллик масаласи бўйича сўров ўтказишни ташкил этгани учун ҳудуд маъмуриятининг собиқ раҳбари Артур Мас устидан суд ўз ишини бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мухтор минтақанинг собиқ раҳбари ҳокимиятни суистеъмол қилганлик ҳамда тартибни сақлаш органларига бўйсунмаганликда айбланмоқда.
Артур Мас билан биргаликда судланувчи курсисидан бош вазир собиқ ўринбосари Жоана Ортега ҳамда таълим бўйича собиқ маслаҳатчи Ирен Ригау ҳам жой олган.
Прокуратура Каталония собиқ раҳбарининг давлат мансабларига 10 йил мобайнида тайинланмаслигини талаб қилмоқда, бироқ қамоқ жазоси сўрамаган.
Уч нафар гумонланувчи Каталония Олий судида кўрсатма бериши, судда мазкур ишнинг кўрилиши 10 февралга қадар давом этиши кутилмоқда.
Артур Маснинг фикрича, «одамларга қулоқ тутиш» жиноят ҳисобланмаслиги керак. У мухтор ҳудуд аҳолиси ўртасида ўтказилган сўров «демократиянинг катта байрами» эканлигини таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)