Испанияда Каталония мухтор вилояти ҳукуматининг собиқ раиси Артур Мас, шунингдек, унинг собиқ ўринбосари Жоана Ортега ҳамда таълим бўйича собиқ маслаҳатчиси Ирен Ригау устидан иш бошлаган суд биноси олдида минглаб намойишчилар тўпланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Сиёсатчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида суд биноси олдига йиғилганлар «мустақиллик» сўзини такрорламоқда.
Уларнинг кўпчилиги Каталония ерларининг норасмий байроғи — «эстелада»ни ўзи билан олиб келган.
Мазкур байроқ мухтор ҳудуднинг Испания таркибидан чиқиши тарафдорлари рамзи ҳисобланади.
Каталониянинг ҳозирги раҳбари Карлес Пучдемон ҳамда гумонланувчилар билан билан бирга Барселона кўчалари бўйлаб суд биносига қадар ериб келган бошқа минтақавий сиёсатчилар ҳам Артур Масни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.
Каталониянинг собиқ раҳбари, ўз навбатида, суд чиқарган қарор уни қониқтирмаса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига мурожаат қилишга тайёрлигини қайд этган эди.
Аввалроқ мустақиллик масаласи бўйича мухтор ҳудуд аҳолиси ўртасида сўров ўтказгани учун Каталониянинг собиқ бош вазири суд қилинаётгани хабар қилинган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)