Перудаги кучли сув тошқини оқибатида 23 киши қурбон бўлди, яна 37 киши жароҳат олди. Бу ҳақда 4 февраль, шанба куни мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Табиий офат туфайли мол-мулкига зарар етган кишилар сони олти мингдан ошди, жами жабр кўрганлар 72 мингни ташкил этди. 15 мингта бинога зарар етган, улардан мингга яқини бутунлай вайрон бўлган. 14 та кўприк ва 46 километр йўл вайрон бўлди.
Перу ҳукумати аҳолига ёрдам ва табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун 1,5 мингдан ортиқ ҳарбий хизматчини жалб этди.
Перудаги кучли ёмғирлар сув тошқини ва кўчкиларга сабаб бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)