Эрон парламенти раисининг халқаро муносабатлар бўйича маслаҳатчиси Ҳусайн Амир Абдуллаҳиян президент Дональд Трампнинг АҚШ ҳудудига фуқаролари кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатига терроризмни қўллаётган давлатлар киритилмаганини таъкидлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўйлашимча, Трамп АҚШга бирор мамлакат фуқароларининг киришини тақиқлашни хоҳласа, 11 сентябрь воқеаларида иштирок этган давлатлар фуқароларининг киришини тақиқлаши керак эди. Бироқ жаноб Трампнинг рўйхати терроризмни қўллаётган ҳамда «Ал-Қоида» ва ИШИДни ташкил этган давлатларни ўз ичига олмаган.Абдуллаҳиян АҚШга кириш Саудия Арабистони фуқароларига ҳам тақиқланиши лозимлигини қайд этди.Ҳусайн Амир Абдуллаҳиян
Саудия Арабистони сўнгги йилларда минтақада терроризм ривожланишига жуда катта ҳисса қўшган давлатлардан биридир. Саудия Арабистони ва, айниқса, унинг ҳозирги раҳбарлари адолатсизликка чидаб келаётган Яман халқига нисбатан тажовуз ва уруш сиёсатини юритди, Баҳрайнга ҳарбий ҳужум уюштирди, Суриядаги терроризмни қўллаб-қувватлади.ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.Ҳусайн Амир Абдуллаҳиян
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)