Беларусь президенти Александр Лукашенко нефть етказиб бериш ҳақидаги Россия билан келишув тўхтатиб қўйилганлиги туфайли мамлакат судга даъво киритганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Дастлаб йилига 24 миллион тонна нефть етказиб беришга келишдик. Кейин 18 миллион тоннагача, ундан сўнг 16 миллион тоннагача қисқартирилди, ҳозир эса 12 миллион тонна ҳақида сўз юритилмоқда», — дейди жаноб Лукашенко «Президент билан катта суҳбат» матбуот анжуманида.
«Газ бўйича келишувга эриша олмадик, улар эса нефть етказиб беришни қисқартирди. Биз судга мурожаат қилдик, иш судда кўрилади», — деди Беларусь етакчиси.
Лукашенко дунё бўйича нефть нархи арзонлашганлиги сабабли Россия газининг қиймати пасайиши лозимлигини ҳам таъкидлади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.