Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 3 февраль куни Тошкентда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Foto: O‘zA

Фото: ЎзА

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор туманидаги Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишган жойда қурилаётган йўл ўтказгич билан танишди.

Умумий узунлиги 900, баландлиги 6, кенглиги 24 метр бўлган 6 полосали мазкур йўл ўтказгич нафақат ҳайдовчилар ва пиёдаларга, балки шу ерда яшаётган аҳолига ҳам бир қанча қулайликлар яратади.

Кўприкнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. Ёғин-сочинли кунларда ҳимояланиш мосламалари ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президент қурилишнинг бориши билан танишар экан, Ўзбекистонда кундан-кунга аҳолининг яшаш фаровонлиги ошиб, хонадонларда машиналар кўпаяётгани, Тошкент кўчаларида автомобиль қатновининг кенгаяётганини инобатга олиш, бунинг учун қўшимча йўллар ва кўприклар барпо этишга эҳтиёж сезилаётганини алоҳида таъкидлади.

Қурувчиларга ишнинг тез ва сифатли бажарилиши юзасидан тегишли тавсиялар берди. Кўприк Наврўз байрами арафасида ишга туширилиши мўлжалланмоқда.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.