Россия президенти Владимир Путиннинг маълум қилишича, Донбассдаги низо кескинлашуви Украина раҳбариятининг АҚШ янги президенти маъмурияти билан муносабатлар ўрнатиш истаги билан боғлиқ. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Улар амалдаги маъмурият билан муносабатларни йўлга қўйиши керак ва бу ишни ҳам низо орқали амалга оширишмоқчи — бу янги маъмуриятни Украина муаммоларига жалб этиш ва шу билан қандайдир мулоқотни йўлга қўйиш бўйича ҳар доим яхши, қулай ва осон бир йўлдир.Айни вақтда, Путиннинг фикрича, низо кескинлашувининг «энг биринчи сабаби» шундаки, «Украина раҳбариятига ҳозир пул керак, пулни эса — ўзини худди тажовуз қурбони сифатида кўрсатиб — Европа Иттифоқидан, Европанинг алоҳида мамлакатларидан, АҚШдан ва халқаро молия институтларидан суғуриб олишдан яхшироқ йўл йўқ».Владимир Путин, Россия президенти
Путин, шунингдек, украиналик ишбилармонлар АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаганини ҳам маълум қилди. «Баъзи олигархлар, эҳтимол, сиёсий раҳбариятнинг рухсати билан бу номзодни, яна ҳам аниқроқ айтганда, номзод аёлни қўллаб-қувватлаган», — деди Россия президенти.
Январь охирида Украина шарқида оммавий ўққа тутишлар қайта бошланди — жанговар ҳаракатлар асосан Авдеевка шаҳри ва Донецк атрофларида кузатилмоқда. Украина ҳарбийлари ва россияпараст айирмачилар низо ҳудудидаги марраларни ёриб ўтишга уринишда бир-бирини айбламоқда. Ўққа тутишлар оқибатида ҳарбийлар ва тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар борлиги айтилмоқда.
Мавзуга доир: Украинада яна жанговар ҳаракатлар кузатилмоқда. Лекин нега биз бу ҳақда ҳеч нарса билмаймиз?