Наманганда рассом, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, «Дўстлик» ордени соҳиби Эркин Азизовнинг «Муқаддас юртим, бетакрор Ўзбекистоним!» номли ижодий кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
«Асакабанк»нинг вилоят филиалида ташкил этилган кўргазманинг очилишида рассомлар, банк ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Банкда ташкил этилган кўргазма ноанъанавийлиги билан барчанинг эътиборини тортди. Шу куни кундалик молиявий ишлари билан банкка келган мижозлар ўзларини жозибадор оламга тушиб қолгандай ҳис қилди.Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.Банкнинг муҳташам фоеси, йўлаклар девори, зина ва устунларга осилган санъат асарлари мўъжазгина галерея кўринишини олди.
— ЎзА
Изоҳ (0)