Актриса Дрю Бэрримор Жимми Фэллон кўрсатувида меҳмон бўлиб, тўрт дақиқа ичида учта Гиннес рекордидан ўзиб кетишга эришди. Бу ҳақда «EW.com» маълум қилди, деб ёзади TJournal.
Дастлаб Бэрримор 22 сония ичида ўн нафар қиз ва йигитнинг лабини бўяшга улгурди. Шундан сўнг актриса ўнта қоғоз баннердан югуриб ўтди.
Бэрримор учун финал синови эни икки метрдан ортиқ улкан ясама сочни тақишдан иборат бўлди. Актриса уни тақиш билан бирга бир нечта ҳаракатлар қилишга ҳам эришди.
Шундан сўнг студияда Гиннеснинг рекордлар китоби вакили пайдо бўлиб, актрисага бу қадар шубҳали муваффақиятлари учун диплом тақдим этди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)