Гарвард университети олимлари биринчи марта металл водород ҳосил қилди, деб ёзади Meduza. Бунинг учун газни 5,5 кельвин (Цельсий бўйича -268) ҳароратгача совитишга ва қарийб 5 миллион атмосферали босим билан босишга тўғри келди.
Водороддан металл ҳосил қилиш учун газни ячейкага жойлаштиришди ва уни суюқ гелий билан совитишди. Сўнг ячейкани, иккита олмосни аста-секин винтлар билан маҳкамлаш орқали қисиб қўйишди.
Тадқиқот иккита ҳолат туфайли танқидга учрашга улгурди. Биринчидан, металл фақат бир марта ҳосил қилинди. Иккинчидан, тадқиқотчилар ялтироқ металл водородни олмослар учун қўлланилган қоплама билан адаштирган бўлиши мумкин. Гап шундаки, у ерда алюминий оксиди ишлатилди, у эса муайян шароитларда металл алюминийга айланиши мумкин.
Кашфиётни тасдиқлаш учун физиклар гуруҳи қўшимча синовлар ўтказади.
Изоҳ (0)