Агар Марсда шу вақтгача ҳаёт бўлмаган бўлса, энди пайдо бўлиши мумкин. Ердаги баъзи микроблар Марсдаги оғир шарт-шароитларда ҳам яшаб, кўпайиши мумкинлиги тажрибалар давомида тасдиқланди, дея хабар бермоқда TJournal.
Ребекка Микол ва Тимоти Крол тажриба давомида микробларнинг тўрт тури — Methanothermobacter wolfeii, Methanosarcina barkeri, Methanobacterium formicicum ва Methanococcus maripaludis’ни синаб кўрди.
Бу микробларнинг бари Ерда яшаётган энг қадимги оддий мавжудотлардан бирига мансуб бўлиб, уларнинг бари кислороддан «қўрқувчи» метаногенлардир. Аввалги тажрибалар бу микробларнинг Марсдаги билан бир хил қилиб яратилган шарт-шароитларда яшай олиш қобилиятини кўрсатган эди.
Бу сафар микроблар учун Қизил сайёра шароитлари суюқлик грунтини ташкил қилувчиларнинг оқими, таркиби, миқдори ҳақидаги замонавий маълумотлар, шунингдек, тегишли босим ва кислороднинг йўқлигини ҳисобга олган ҳолда яратилди.
Микробларнинг барча тўрт тури шундай шароитларда ҳам яшай олиш имкониятини намоён қилди. Улар уч ҳафта давомида Ердагидан минг марта кучсиз босим шароитида ҳам яшай олиш қобилиятини сақлаб қола олган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)