Токио университетининг бир гуруҳ олимлари сичқоннинг тана ҳужайраларидан фойдаланиб, каламушнинг танасида соғлом ошқозоности безини ўстиришга муваффақ бўлди, деб ёзади «ТАСС» NHK телеканалига таяниб.
Олимлар дунёда биринчи марта тирик организмнинг тузилмали қисмини турлараро даражада қайта тиклашга — бир жонзотнинг органини бошқасининг танасида ўстиришга эришди. Сичқоннинг танасига кўчириб ўтказилгач, ошқозоности бези тўлиқ ишлади.
Олимлар фикрича, ушбу тажрибанинг муваффақияти инсон органларини ҳайвонлар танасида ўстириб, сўнг яна одамга кўчириб ўтказиш учун имконият яратади. Аммо бундай трансплантология истиқболлари халқаро тиббиёт ҳамжамиятида кўплаб ахлоқий саволларни келтириб чиқаради.
Энди тадқиқотчилар гуруҳи маймуннинг органларини чўчқада ўситиришга уриниб кўрмоқчи.
Изоҳ (0)