30 январь — душанба куни теннис бўйича ATP рейтингининг янгиланган варианти эълон қилинди. Унга кўра, Австралия очиқ чемпионатида ғолибликни қўлга киритган Рожер Федерер 17-ўрнидан 10-поғонага кўтарилиб олди.
Федерерга қарши финалда иштирок этган испаниялик Рафаэль Надал эски рейтингда 9-ўринда эди. У эндиликда дунёнинг олтинчи ракеткасига айланиб олди. Британиялик Энди Маррей пешқадамлигини сақлаб қолишга эришди. Денис Истоминдан мағлуб бўлиб, Australian open’дан чиқиб кетган Новак Жокович 2-ўриндан жой олган.
Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бунга қадар турнир жадвалида 117-ўринни эгаллаб турганди. Эндиликда у 80-ўриндан жой олган. Яна бир ўзбекистонлик Санжар Файзиев 367-поғонасини сақлаб қолган.
Маълумот учун, Денис Истомин ATP рейтингида 2012 йилнинг 13 август куни 33-ўринга кўтарилган. Бу унинг ҳозиргача энг яхши натижаси бўлиб турибди.
Изоҳ (0)