АҚШда Ислом Каримов ташаббуси билан бунёд этилган Туркистон-Америка Ассоциациясининг «Ўзбеклар уйи» Миллий-маданий маркази таъмирланди ва жиҳозланди
Ўзбекистон Биринчи президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Нью-Жерси штати, Довер шаҳрида бунёд этилган Туркистон-Америка Ассоциациясининг «Ўзбеклар уйи» Миллий-маданий маркази таъмирланди ва жиҳозланди. Бу ҳақда журналист Мавлон Шукурзода ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Америкалик ўзбек ватандошимиз Ҳожи Муҳаммад Аёз жамиятда ташкил қилинган Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбирида. Фото: Facebook / Мавлон Йўлдошев
Журналист ўз постига бир нечта фотосуратни илова қилди ва уларга таъриф берди.
Жамият аъзолари И.Каримовни дуо қилмоқда. Фото: Facebook / Мавлон Йўлдошев
И.Каримовнинг жамият фаоллари билан учрашуви, 1996 йил. Фото: Facebook / Мавлон Йўлдошев
Изоҳ (0)