Туркия ТИВнинг расмий вакили Ҳусайн Муфтиўғли брифинг давомида АҚШ президенти Дональд Трампнинг Сурияда хавфсизлик ҳудудлари масаласидаги ташаббуси ҳақида фикр билдирди, деб ёзади «Коммерсантъ».
Биз бошданоқ минглаб сурияликлар келиши мумкин бўлган ана шундай ҳудудларни ташкил этиш фикрини илгари сурганмиз. Бироқ ҳозир Трампнинг ташаббуси бўйича бундан кейинги амалдаги ҳаракатларни кутамиз. Унинг навбатдаги фармойишлари қандай бўлишини кўрамиз. Шунда вазиятга баҳо бериш мумкин бўлади.Шунингдек, Муфтиўғли АҚШнинг Сурияда хавфсиз ҳудудлар ҳақидаги режалари муҳим, бироқ бу борада ҳеч қандай қўшимча маълумот йўқлигини таъкидлади.Ҳусайн Муфтиўғли, Туркия ТИВнинг расмий вакили
Аввалроқ Дональд Трамп жанговар ҳаракатлар ҳудудидан келаётган қочоқлар учун Сурия ҳудудининг ўзида хавфсиз ҳудудларни ташкил этиш режасини тасдиқлаган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)