Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва турли соҳа вакилларидан иборат гуруҳ маҳаллаларда сайёр қабуллар ўтказмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА.
Агентликнинг қайд этишича, Қизилтепа туманида ўтказилган сайёр қабул давомида кўплаб фуқароларнинг муаммоларига ечим топилган.
Туманнинг Сўфиён маҳалласида яшовчи Иди Набиев гузарда оталар чойхонаси йўқлигидан шикоят қилган.
Сайёр қабулда иштирок этаётган туман ҳокими Шабон Набиев чойхона қуриб беришни ўз зиммасига олган.
ЎзАнинг ёзишича, Ҳожиқурбон Сувоновнинг кўчага асфальт ётқазиш бўйича мурожаати ҳам ижобий ҳал этилган.
Қайд этишларича, учрашувларда аҳолига мавжуд қонунларга оид эслатмалар ҳам тарқатилмоқда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)