Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамовнинг «Бухоро» билан шартнома имзолагани маълум қилинганди. Ўзбекистон футбол федерацияси ва Профессионал футбол лигаси ташкилотларининг матбуот хизмати бу хабар асоссиз экани ҳақида маълум қилди.
ОАВда пайдо бўлган Вадим Абрамовнинг «Бухоро» бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақидаги хабарлар асоссиз, деб ёзди ЎФФнинг Telegram’даги канали. Кетидан эса худди шундай хабар ПФЛнинг Twitter саҳифасида жаранг сочди.
«Championat.asia» нашрининг қайд этишича, ПФЛ ва ЎФФ яқин орада Олий лига клубларига тегишли хабарларнинг қайсидир бирига изоҳ бермаган. Ўз вақтида Вадим Абрамов «Локомотив»да фаолият олиб бораётганида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида фикр билдиргани учун ЎФФнинг кескин танқидига учраганди.
Изоҳ (0)